БИРГА ҚИЛИНГАН ИБОДАТНИНГ ҚУДРАТИ
"Икки ё уч киши Менинг номим билан йиғилса, Мен уларнинг орасида бўламан" Матто 18:20
Мазкур китоб ибодатгўй масиҳийларнинг қудрати ҳақидаги китоб рукнининг давомидир. Китобда муаллиф ўзининг ҳаёти мисолида имонлиларнинг биргаликдаги ибодатлари атроф оламга ва уларнинг ҳаётига ажойиб тарзда таъсир кўрсатганини ҳикоя қилади. С. Омартиан ибодатгўй шерикни қай тарзда топиш, ибодат гуруҳларини қай тарзда ташкил қилиш, ибодат йиғинларини қандай ўтказиш тўғрисида маслаҳатлар беради, масиҳийлар ўз шаҳри ва мамлакати учун қиладиган биргаликдаги ибодатнинг аҳамияти ҳақида фикр юритади.
ЭЗГУЛИК УЧУН АЗОБ ЧЕКИШ
Чарлз Стенли ўз китобида, азоб-уқубатлар – бу бизни марҳаматлаш учун Худо қўллаган қурол эканини намоён этади. Азоб-уқубатларга бундай нуқтаи назардан қараш – улкан кучдир, шундай куч ҳар қандай синов ва қийинчиликларга бардош беришимизда бизга ёрдам беришга қодир, қолаверса, эзгуликка хизмат қилувчи кучдир.